Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ: Россиянинг Нигердаги тўнтаришга алоқадорлиги ҳақида маълумот йўқ
Оқ уйда Россия ёки «Вагнер» ХҲКнинг Нигерда бир кун олдин содир бўлган ҳарбий тўнтаришга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
Қўшма Штатлар Нигердаги ҳарбий тўнтаришга Россия ёки Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси алоқадорлиги ҳақида ишончли далилларга эга эмас. Бу ҳақда 27 июль, пайшанба куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.
Оқ уй вакили Ғарбий Африка давлатидаги давлат тўнтаришида Москва рол ўйнаган бўлиши мумкинми, деган саволга: «Ҳозирча биз Россия ёки «Вагнер» иштироки аломатларини кўрмадик», деди.
Бир кун аввал Нигер президент гвардияси давлат раҳбари Муҳаммад Базумни қўлга олиб, мамлакат пойтахти Ниамейдаги президент саройини тўсиб қўйган эди. Дастлаб президент девони на армия, на Миллий гвардия исёнчиларни қўллаб-қувватламаётгани ҳақида хабар тарқатди. Бироқ, бир неча соат ўтгач, миллий телевидение орқали чиқиш пайтида Нигер ҳарбийлари президент Базум четлатилганини, чегаралар ёпилганини ва «бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати эълон қилинганини» билдирди.
Кейинроқ ҳарбий қўмондонлик президент гвардияси аскарларини қўллаб-қувватлаб, расмий баёнот билан чиқди. Нигер қуролли кучлари бош штаби учрашув ҳақида хабар берди, натижада улар «қон тўкилишининг олдини олиш ва армия сафида бирликни сақлаш» учун «мудофаа ва хавфсизлик кучлари баёнотини қўллаб-қувватлашга қарор қилди».
Мавзуга оид
19:06 / 07.06.2026
Саҳройи Кабирда юк машина бузилиб қолиб, 50 га яқин киши ҳалок бўлди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025