Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Будапешт йўналишида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Венгрия билан транспорт соҳасидаги алоқалар ривожлантирилади.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига хизмат сафари амалга оширилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, унинг доирасида транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Венгрия давлат котибининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Каталин Бихари ҳамда халқаро муносабатлар бошқармаси раҳбари Жуджа Зегнер билан учрашди.
Учрашувда транспорт-логистика ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришда икки мамлакат учун манфаатли бўлган таклифлар муҳокама этилди.
Тошкент – Будапешт йўналишида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда ушбу йўналишдаги рейслар мунтазамлигини таъминлаш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026