Ҳиндистонлик эр-хотин iPhone олиш учун ўз чақалоғини сотди
Эр-хотин Instagram видеороликларини яратиш мақсадида энг янги гаджетни олиш учун ўз фарзандини сотган.
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида яшовчи эр-хотин iPhone 14 сотиб олиш учун ўз фарзандини сотиб юборди. Бу ҳақда Times of India хабар берди.
Эр-хотин Instagram видеороликларини яратиш мақсадида энг янги гаджетни олиш учун ўз фарзандини сотган.
Қайд қилинишича, 8 ойлик чақалоқнинг йўқолиб қолганини, аммо ота-онаси бундан қайғуда эмаслигини қўшнилар пайқаб қолишган. Бундан ташқари, молиявий қийинчиликларга дуч келган оилада нархи камида миллион рупий бўлган қимматбаҳо телефоннинг пайдо бўлиши ҳам қўшниларда шубҳа уйғотган.
Дастлабки терговда она ҳақиқатан ҳам iPhone сотиб олиш мақсадида ўз фарзандини сотганини тан олган. Ҳайратланарлиси шундаки, оила саккиз ойлик чақалоқни сотишдан олдин, етти ёшли қизини ҳам сотишга уринган.
Маҳаллий полиция Сати исмли онани ҳибсга олган. Бироқ Жаидев Гош исмли ота қочишга муваффақ бўлган. Ҳозир у қидирувда. Полиция эр-хотинга нисбатан жиноий иш очгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
20:50 / 16.12.2024