Ўзбекистон | 18:55 / 31.07.2023
5194
5 дақиқада ўқилади

«Me'mor//2023» архитектура кўрик-танловига лойиҳа тақдим этишнинг 5 сабаби

Ўзбекистон архитекторлари, лойиҳачилари, урбанистлари, журналистлари ва талабалари муносиб эътироф ва пул мукофотига эга бўлишлари мумкин. Лойиҳалар 6 августгача қабул қилинади.

Фото: KNAUF

Тошкентда сентябрь ойида KNAUF компанияси томонидан учинчи марта ташкил қилинган мустақил «Me'mor//2023» архитектура кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Танловда энг яхши лойиҳаларни танлаш учун халқаро ҳайъат йиғилади. Украина, Исроил, Руминия, Грузиядан донгдор архитекторлар ва урбанистлар «Me'mor//2023»  ғолибларини аниқлаш учун биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюрадилар. Ташкилотчи иштирокчиларнинг тўлиқ анонимлигини таъминлайди. Ҳар бир лойиҳага индивидуал шифр бириктирилади ва ҳакамлар танлов иштирокчилари исм-шарифларини кўрмайдилар.

 «Me'mor//2023» афзалликлари ва имкониятлари ҳақида координатор, Черновси шаҳрининг бош архитектори Наталия Хилко (Украина) сўзлаб берди:

«Архитектура танлови ҳайъатини танлашда шахсий ютуқлар салмоқли жиҳат бўлади. Ўзбекистонда ушбу мамлакатникидан ташқари, Украина, Руминия, Исроил ва Грузия архитектура уюшмаларининг ҳам бир-бирларини мутлақо танимайдиган энг яхши вакиллари учрашадилар. Улар ғолибларни аниқлашда максимал даражада шаффоф, ҳалол ва профессионал баҳо берилишини таъминлайдилар.

Бу танлов ижод ва таълимни уйғунлаштириш, профессионал кўникмаларни ривожлантириш ва архитектура соҳасидаги ҳамфикрлар контактларини олиш учун ноёб имкониятни тақдим этади.

Иштирокчилар ўзларининг буюртмачи, ўқитувчилар ёки лойиҳа топшириғи билан чегараланмаган ғоялари, концепциялари ва услубларини ифодалашлари мумкин. Бу эса, энг яхши халқаро архитекторлардан ўз лойиҳаси учун мустақил баҳо олишнинг ажойиб имкониятидир. Танловда 4 та номинация белгиланган, амалда айнан улар инсон учун қулай муҳитни яратади: турар жойлар, жамоат бинолари, дизайн ва ободонлаштириш. Ҳайъат ўз тажрибасига асосланиб, энг яхши иштирокчиларни аниқлайди, яъни келгуси танловлар учун режаларни белгилайди. «Me'mor//2023» — бу спортдаги рекордлардек – ҳар йили уларга эришиш ва улардан ўзишга интилиш лозим».

Халқаро миқёсдаги мутахассислар ва соҳадаги ҳамкасблар эътирофи

«Me'mor//2023» — бу ўз ишларини кўрсатиш ва бошқа уюшма ҳамда ижодий жамоалар лойиҳалари билан танишиш имкониятидир. Энг яхши лойиҳалар тақдирлаш куни KNAUF компанияси ташкил этадиган кўргазмада намойиш этилади.

Бу йил KNAUF компанияси 8 та номинация тайёрлади, уларнинг ҳар бирида 2 тадан гуруҳ мавжуд.

Иштирокчилар исталганча тоифада лойиҳалар тақдим этишлари мумкин. Ҳар бир тоифада ҳайъат 2 та йўналишда совриндорларни аниқлайди – “лойиҳа” ва “битган объект”. Нафақат соҳа мутахассислари, балки талабалар ва журналистлар ҳам рағбатлантирилади

«Me'mor//2023» ташкилотчилари энг яхши талабалар лойиҳалари ва архитектура тўғрисида журналистик мақолаларнинг муаллифларини ҳам тақдирлайди. Талабалар фақат “Лойиҳа” йўналишида қатнашишлари мумкин.

«Me'mor//2023» умумий мукофот жамғармаси 215 млн сўмни ташкил қилади. Номинация совриндорлари 8–10 млн сўмдан, ғолиб талабалар – 6 млн сўмдан, гран-при соҳиби – 15 млн сўмга эга бўлади. Танлов якунига кўра, ягона ғолиб журналист аниқланади, у 8 млн сўм мукофот олади.

 «Me'mor//2023» ҳақида сайт орқали батафсил маълумот олиш ҳамда ариза тақдим этиш мумкин. 

Telegram: https://t.me/memor2021uz

Instagram: https://www.instagram.com/memorcontest.uz/

Facebook: https://www.facebook.com/memor2023uz

Сайт: memorcontest.uz

KNAUF – Ўзбекистонда!

KNAUF – оилавий бизнес тамойилларига асосланган ва фаолиятининг глобал кўламда эканига қарамай, ушбу қадриятларни сақлаб қола олган халқаро компания. Бугунги кунда KNAUF халқаро гуруҳи дунёдаги энг йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилардан бири саналади.

KNAUF гуруҳининг Ўзбекистонга инвестициялари умумий ҳажми 100 млн евродан ошади.

Мамлакатда 3 та завод ишламоқда:

 - «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ХК (Бухоро вилоятидаги завод);

- «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ХК (Фарғона вилоятидаги завод);

- «БУХОРОГИПС» АЖ ҚК (Бухоро вилоятидаги завод).

Учта заводнинг ялпи ишлаб чиқариш қуввати йилига 260 минг тонна қуруқ гипс қоришмалари ва 55 млн кв.м. гипс плитани ташкил қилади.

Реклама

Мавзуга оид