Тошкентда сентябрь ойида KNAUF компанияси томонидан учинчи марта ташкил қилинган мустақил «Me'mor//2023» архитектура кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Танловда энг яхши лойиҳаларни танлаш учун халқаро ҳайъат йиғилади. Украина, Исроил, Руминия, Грузиядан донгдор архитекторлар ва урбанистлар «Me'mor//2023»  ғолибларини аниқлаш учун биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюрадилар. Ташкилотчи иштирокчиларнинг тўлиқ анонимлигини таъминлайди. Ҳар бир лойиҳага индивидуал шифр бириктирилади ва ҳакамлар танлов иштирокчилари исм-шарифларини кўрмайдилар.

 «Me'mor//2023» афзалликлари ва имкониятлари ҳақида координатор, Черновси шаҳрининг бош архитектори Наталия Хилко (Украина) сўзлаб берди:

«Архитектура танлови ҳайъатини танлашда шахсий ютуқлар салмоқли жиҳат бўлади. Ўзбекистонда ушбу мамлакатникидан ташқари, Украина, Руминия, Исроил ва Грузия архитектура уюшмаларининг ҳам бир-бирларини мутлақо танимайдиган энг яхши вакиллари учрашадилар. Улар ғолибларни аниқлашда максимал даражада шаффоф, ҳалол ва профессионал баҳо берилишини таъминлайдилар.

Бу танлов ижод ва таълимни уйғунлаштириш, профессионал кўникмаларни ривожлантириш ва архитектура соҳасидаги ҳамфикрлар контактларини олиш учун ноёб имкониятни тақдим этади.

Иштирокчилар ўзларининг буюртмачи, ўқитувчилар ёки лойиҳа топшириғи билан чегараланмаган ғоялари, концепциялари ва услубларини ифодалашлари мумкин. Бу эса, энг яхши халқаро архитекторлардан ўз лойиҳаси учун мустақил баҳо олишнинг ажойиб имкониятидир. Танловда 4 та номинация белгиланган, амалда айнан улар инсон учун қулай муҳитни яратади: турар жойлар, жамоат бинолари, дизайн ва ободонлаштириш. Ҳайъат ўз тажрибасига асосланиб, энг яхши иштирокчиларни аниқлайди, яъни келгуси танловлар учун режаларни белгилайди. «Me'mor//2023» — бу спортдаги рекордлардек – ҳар йили уларга эришиш ва улардан ўзишга интилиш лозим».

Халқаро миқёсдаги мутахассислар ва соҳадаги ҳамкасблар эътирофи

«Me'mor//2023» — бу ўз ишларини кўрсатиш ва бошқа уюшма ҳамда ижодий жамоалар лойиҳалари билан танишиш имкониятидир. Энг яхши лойиҳалар тақдирлаш куни KNAUF компанияси ташкил этадиган кўргазмада намойиш этилади.

Бу йил KNAUF компанияси 8 та номинация тайёрлади, уларнинг ҳар бирида 2 тадан гуруҳ мавжуд.