13 августда Ўзбекистонда KNAUF компанияси томонидан Қурувчилар куни шарафига стрит-фестиваллар старт олади. Тошкентда бошланадиган тадбирлар Ўзбекистоннинг жами 12 та шаҳрини қамраб олади.

Компаниянинг маълум қилишича, боғлар, майдонлар, савдо марказларида ўтказиладиган фестивалларга кириш ҳамма учун очиқ, барча тадбирлар бепул бўлади.

“Қурувчилар куни муносабати билан катта халқ сайлини ташкил этиш – Ўзбекистондаги KNAUF компаниясининг яхши анъаналаридан бири. Биз қурувчилар ва усталар билан ишлаймиз ва ишчи касбларни оммалаштириш ҳамда жамиятда уларнинг обрўсини ошириш қанчалик муҳим эканини биламиз.

Фестивал шиори – “GoKo‘chaga!” – бу мониторлар ортида унутилаётган жонли, инсоний мулоқотга чорловдир. Компютер, телевизор ва гаджетларни бир оқшом бўлса ҳам, четга суринг. KNAUF билан Қурувчилар кунини нишонлаш учун келинг”, – дейди Ўзбекистондаги KNAUF корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко.

Фестиваллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Гипс ҳайкалчани танлаб, ўз қўлингиз билан бўяш – фестивал жажжи меҳмонларининг севимли машғулоти.
  • Ғайриоддий фотоҳудудда оилавий ёки дўстлар даврасида суратга тушиш.
  • Деворларга суратлар чизиш, бу сафар мумкин бўлади.
  • Дўстлар билан баскетбол ўйнаш: ким кўпроқ очко йиғади?
  • Кўча ўйинларида болаликни ёдга олиш: ланка, арқон сакраш, классик ўйинлар ўйнашга тайёрмисиз?
  • Рақс бўйича маҳорат сабоқларида ғайрат-шижоатга тўлиш.

Қурувчилар куни шарафига ўтказилаётган фестивалларда аниматорлар болаларга ҳаво шарлари ва сувенирлар ҳадя этади. Ёши катта меҳмонларни совринли танловлар кутади.

Фестиваллар Тошкентда бошланади

Қурувчилар кунига бағишланган фестивалларнинг биринчиси пойтахтдаги Марказий боғда (Central Park) бўлиб ўтади. Тадбирлар 13 август соат 18:00–22:00 оралиғига белгиланган.