Қуёш электр станцияси корхонанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг қарийб 30 фоизини таъминлайди. Ишлаб чиқарилган энергиянинг бир қисми шаҳар тармоғига тушади ва ходимларнинг электр транспорт воситаларини қувватлантириш учун ҳам ишлатилади. Ушбу лойиҳа нафақат корхона ривожига қўшилган ҳисса, балки барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш ва маҳаллий инфратузилмани қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшадиган ўзгаришлар рамзи бўлади. Очилиш маросимида компания вакиллари бу глобал ўзгаришлар сари биринчи қадам эканини таъкидлади.

Тадбирда Когон тумани ҳокими Отабек Қазоқов иштирок этиб, мазкур лойиҳа нафақат корхона, балки бутун вилоят учун муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. “Бугунги кунда Бухоро вилоятида хорижий сармоя иштирокидаги 350 корхона фаолият кўрсатаётган бўлса-да, вилоят ўз салоҳиятини эндигина очиб бераяпти. КНАУФ қуёш электр станцияси каби қайта тикланадиган энергия манбалари (РEМ) негизида ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишга туширилиши минтақанинг яшил иқтисодиётини ривожлантириш ва барқарор ўсиш учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилмоқда”, — деди Отабек Қазоқов.


KNAUF Ўзбекистон компанияси бош директори “Make tomorrow a home for all of us. Сайёрамизнинг ҳар бир аҳолиси глобал ғоя - келажак авлодлар учун ғамхўрлик билан ҳаракат қилиш асосида яшаш ва ишлашга мажбурдир. Бу сўзлар 2032 йилгача углерод изини 50 фоизга қисқартириш ва 2040 йилгача углерод нейтраллигига эришиш мажбуриятини олган компаниянинг узоқ муддатли мақсадларини акс эттиришини таъкидлади”.

Компаниянинг “Қуёш электр станция” лойиҳаси бошқа корхоналари учун намуна бўлди. Жуда қисқа вақт ичида ва муносиб техник даражада амалга оширилган бу Грузия, Полша, Чехия ва эҳтимол бошқа мамлакатлардаги Кнауф корхоналарида ўтказиладиган энг яхши амалиётдир. Шу маънода Ўзбекистон муваффақиятли тажриба майдончасига айланди, балки ундан ҳам кўпроқ.





















