08:59 / 08.08.2023
6048

АҚШнинг Украинага ёрдами уруш бошланганидан бери 66 млрд доллардан ошди

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери АҚШ расмийлари Киевга ҳарбий, молиявий ва ҳуманитар ёрдам сифатида 66,2 миллиард доллар юборган, деб ҳисоблаб чиқди The Washington Post. 

Фото: AP

Ушбу маблағларнинг катта қисми - 44 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўринишида тақдим этилди

АҚШнинг 2023 йилга мўлжалланган мудофаа бюджети (1,77 триллион доллар) фонида бу кўрсаткич аҳамиятсиз бўлиб кўринади, дея қайд этади WP. 

Шунга қарамай, АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлагани бошқа давлатларга кўрсатаётган ёрдамидан анча юқори, деб ёзади газета. 

Масалан, 2022-2023 йилларда Исроил АҚШдан 8,6 миллиард доллар, Миср 3,3 миллиард доллар, Иордания 2,9 миллиард доллар олган. 

Аввалроқ Украина АҚШдан яна 1,25 миллиард доллар миқдорида грант олганди.

Маблағлар Жаҳон банкининг Мултидонорлик мақсадли фонди орқали ўтказиб берилган.

2023 йилда Украина Вашингтондан 8,45 миллиард доллар тўғридан тўғри бюджетни қўллаб-қувватлаш грантларини олган ва ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери давлат бюджетига АҚШдан 20,4 миллиард доллар маблағ келиб тушган. 

Ушбу маблағлар хавфсизлик ва мудофаа соҳасига бевосита алоқадор бўлмаган ижтимоий ва ҳуманитар харажатларга, хусусан, ижтимоий ёрдам тўловлари ва давлат хизматчиларининг маошларига сарфланади.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top