Жаҳон | 07:35 / 09.08.2023
7923
1 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантлар учун патент нархи 4 баробар ошиши мумкин

Россияда чет эллик ишчилар учун патент қиймати бўйича қатъий белгиланган аванс миқдорини тўрт баробар ошириш таклиф этилмоқда, дея хабар бермоқда Spot.

Фото: Kun.uz

Меҳнат муҳожирлари учун патент нархини тўрт баробар ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат думасига Сергей Миронов бошчилигидаги депутатлар томонидан киритилган.

Қонун лойиҳасига кўра, чет эл фуқароларининг Россияда меҳнат фаолияти давомида тўлайдиган белгиланган аванс тўловлари миқдори 4800 рублгача оширилади. Айни пайтда белгиланган аванс тўловлари миқдори 1200 рублни, дефлятор коэффициентини ҳисобга олган ҳолда 2724 рублни ташкил этади.

Тушунтириш хатида айтилишича, яқинда Россия фуқароларининг мамлакатга ишлаётган меҳнат муҳожирлари сони, шунингдек, уларнинг Россия жамиятига мослашиш муаммолари билан боғлиқ ташвишлари аниқ қайд этилган.

Таҳлилларга кўра, 2022 йил охирида Россияга ишлаш учун келган хорижлик фуқаролар сони 3,47 млн нафарга етган. Айни пайтда жами меҳнат муҳожирларининг 90 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид