Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда даҳшатли авария: 10 киши ҳалок бўлган (видео)
Юк машинаси бир неча автомобилларни босиб ўтиб, уйларга бориб урилган.
Тожикистонда 6 август куни кечқурун рўй берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 14 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Asia-Plus портали хабар бермоқда.
ЙТҲ Хатлон вилоятидан ўтган Душанбе—Кўлоб—Хорўғ автомобил йўлида рўй берган. Бу ерда юк машинаси бир нечта енгил машиналарни босиб кетган ва уйларга бориб урилган.
Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, юк машинасининг тормози ишламай қолган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги манба ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 13 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Жароҳат олганлардан икки нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, қолганлари касалхонага ётқизилган.



Республика президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар қўмитаси 14 киши жабрланганини маълум қилди.

Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026