Ўзбекистон | 21:38 / 10.08.2023
52539
2 дақиқада ўқилади

1 ноябрдан автомобилга давлат рақами белгилари учун тўлов миқдорлари ўзгаради

Ички ишлар вазири П.Бобожоновнинг 2023 йил 10 августдаги 396-сон буйруғи асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди.

2023 йил 1 ноябрдан қуйидаги миқдордаги тўловлар кучга киради: 

1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;

3. Транзит РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;

4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.

Шунингдек:

  • йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
  • йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
  • РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна 1 йил муддатга сақлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБ бериш учун тўлов ундирилмайди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти