07:40 / 10.08.2023
6796

Тошкентда аҳолиси сони энг кўп туман маълум қилинди

Пойтахтнинг доимий аҳолиси сони 2 999 500 кишини ташкил қилди.

Фото: Kun.uz

2023 йил 1 июль ҳолатига пойтахтда доимий аҳоли сони 2 млн 999 500 кишини ташкил этмоқда.

Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, шундан эркаклар сони – 1 млн 471 700 киши, аёллар сони – 1 млн 527 800 киши.

Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони: Олмазор туманида бўлиб, 395 минг кишини ташкил этди. Энг кам аҳоли сони Бектемир туманида – 55,7 минг кишини ташкил этган.

2023 йил 1 июль ҳолатига ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:

  • Олмазор туманида – 395 минг киши;
  • Юнусобод туманида – 366,9 минг киши;
  • Шайхонтоҳур туманида – 360,5 минг киши;
  • Мирзо Улуғбек туманида – 323,1 минг киши;
  • Учтепа туманида – 293,5 минг киши;
  • Яшнобод туманида – 289,4 минг киши;
  • Чилонзор туманида – 271,9 минг киши;
  • Янгиҳаёт туманида – 161 минг киши;
  • Миробод туманида – 150,1 минг киши;
  • Сергели туманида – 162,3 минг киши;
  • Яккасарой туманида –126,9 минг киши;
  • Бектемир туманида – 55,7 минг киши.
Top