Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги автобус йўналиши ташкил этилади
14 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида янги автобус йўналиши ташкил этилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, 171-сонли автобус «Бўзсув маркази – Чилонзор метроси» йўналишида ҳаракатланади.
Йўналиш ҳаракати Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Бўзсув қишлоғидан 4К716, М-39 автомобиль йўллари ва Бунёдкор шоҳкўчаси орқали «Чилонзор» метро бекатига қадар, иш тартиби соат 5:30 дан 21:10 гача этиб белгиланган.
Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи «7-Автобус саройи» филиалига берилган, йўналишда кичик сиғимли Isuzu автобуслари ҳаракатланиши белгиланган.
Янги йўналиш президент қарорига асосан, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026