Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилади
Эрондаги Fars News ахборот агентлигининг веб-саҳифасида “Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилади” сарлавҳали ахборот материали эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Унда жорий йил 7-8 сентябрь кунлари Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар қаламга олинган.
Қайд этилганидек, халқаро конференция Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига, яъни ҳар йили нишонланадиган 16 октябрь – БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил этилган санага бағишлаб ўтказилиши маълум қилинган.
“Ушбу халқаро анжуманга дунёнинг турли мамлакатларидан илмий ва таълим муассасалари вакиллари таклиф этилади, халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартлари, овқатланиш, қайта ишлаш ва озиқ-овқат сифати, экология ва озиқ-овқат хавфсизлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Конференция доирасида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади”, - деб ёзади Fars News.
Мавзуга оид
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
18:38 / 12.05.2026