Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
У хизмати учун 15 минг доллар сўраган, шундан 5 минг долларини олаётганида қўлга олинган.
Қашқадарё вилоятида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган Х.Ж. фуқаро Ш. О.ни 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтган. Олдиндан 5000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
15:53 / 18.04.2026