Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобил транспортига бағишланган конференция бўлиб ўтади
Конференцияда минтақавий боғлиқликни таъминлашда автомобил транспортида юк ташувлар соҳасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинади.
2023 йилнинг 11 сентябр куни пойтахтда «Халқаро автомобил транспорти: барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш» мавзусида конференция бўлиб ўтади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, тадбир Ўзбекистон халқаро автомобил ташувчилар уюшмаси ҳамда Халқаро автомобил транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Конференцияда минтақавий боғлиқликни таъминлашда автомобил транспортида юк ташувлар соҳасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, шарқ-ғарб ва шимол-жануб мултимодал транспорт йўлаклар орқали транзит ташувларини ривожлантириш, тижорат транспорти ва божхона тартиб-қоидаларини рақамлаштириш, соҳада профессионал ҳайдовчилар етишмаслиги билан боғлиқ масалалар ва уларнинг ечими кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
08:18 / 24.06.2026
2026 йилнинг энг ишончли автомобил брендлари маълум қилинди
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
17:38 / 09.06.2026