Доғистондаги «автозаправка»да 35 киши ҳалок бўлди. Портлаш оқибатлари суратларда
14 август куни кечқурун Махачқалъада автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциясида портлаш рўй берди. Портлашдан кейин чиққан ёнғин унинг ёнидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси бўйлаб тарқалган. Ёнғин оқибатида 35 киши ҳалок бўлиб, яна 75 киши жароҳат олган. Республикада мотам эълон қилинган.

Фото: ТАСС
Соат 21:50 атрофида Махачқалъадан чиқишдаги Новокули қишлоғининг Кулинская кўчаси ва Федерал шоссе чорраҳасида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида иш жараёнида портлаш туфайли ўт чиққан, кўп ўтмай ёнғин автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳам тарқалган.
ТАСС агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб ёзишича, автозаправкада ёнилғи тўлдирилган саккизта цистернадан иккитаси портлаб кетган. Ёнғин майдони 600 квадрат метрни ташкил этган. Ёнғинни ўчиришга уч соат вақт кетган. Ўт ў чириш ишларига 70 дан ортиқ ходим ва 20 та техника жалб этилган. Шунингдек воқеа жойига 200 нафарга яқин полициячи етиб келган. Доғистон раҳбари қайд этишича, фавқулодда хизматлар ходимлари ҳаракатлари туфайли «биринчи портлашдан омон қолган ёнилғи баклари ёниши ва портлашининг олди олинган, акс ҳолда оқибатлар бундан ҳам оғир бўлиши мумкин эди».
Портлаш ва ёнғиннинг аниқ сабаблари ҳозирча аниқланмаган. «Ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ўтказмоқда, унинг якунларига кўра адолат қарор топиши ва доғистонликларнинг хавфсизлиги таъминланиши учун барча чоралар кўрилади», — деган Меликов.
Терговчиларга кўра, портлашга тез алангаланувчи ўғит сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Тергов қўмитаси портлаш факти бўйича эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси (ЖК 238-модда, 3-қисми) бўйича жиноят иши қўзғатган.
Доғистон раҳбари қурбонларнинг оилаларига республика фондидан моддий ёрдам сифатида миллион рублдан ажратилишини эълон қилган. Жароҳат олган фуқароларга эса, жароҳатининг жиддийлик даражасига кўра 200 минг рублдан 400 минг рублгача товон пули тўлаб берилади.
15 август куни бутун Доғистон бўйлаб мотам эълон қилинди — давлат байроқлари туширилади, маданият муассасалари ва телеканалларга кўнгилочир тадбирлар ва дастурларни бекор қилиш тавсия этилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

15:24 / 27.04.2025
Эрондаги портда даҳшатли портлаш рўй берди

12:18 / 27.04.2025