Жаҳон | 08:23 / 16.08.2023
4415
2 дақиқада ўқилади

ТҚ: Махачқалъадаги портлаш бўйича версия - ўғит сақлаш қоидаларини бузиш

Терговчиларга кўра, Махачқалъадаги портлашга тез алангаланувчи ўғит сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Фото: Муса Салгереев/ТАСС Читайте на WWW.STAV.KP.RU: https://www.stav.kp.r

Терговчилар Махачқалъада 35 кишининг ҳаётига зомин бўлган портлаш жойини дастлабки текширишни якунлади. Бу ҳақда 15 август, сешанба куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси (ТҚ) маълум қилди. Воқеанинг бир нечта версияси кўриб чиқилмоқда, жумладан, «ёнғин хавфли хусусиятларга эга бўлган агрокимёвий моддаларни сақлаш қоидаларини бузиш», дея маълум қилди ТҚ.

Тергов маълумотларига кўра, ёнғин автосервис биносида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш вақтида бошланган. «Ёнғин яқин атрофдаги бинога тарқалган. У ерда, дастлабки маълумотларга кўра, тез алангаланувчи ўғит сақланган, натижада портлаш содир бўлган. Ҳодиса натижасида одамлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган, яқин атрофдаги бинолар, ёнилғи қуйиш шохобчаси, ўтиш жойлари, автомобилларга зарар етган», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов қўмитасининг қўшимча қилишича, портлаш сабаблари бўйича якуний хулосалар тергов ҳаракатлари ва тайинланган экспертиза натижалари асосида чиқарилади. 

100 дан ортиқ одам жароҳатланган 

Махачқалъа шимолидаги Қумторкалин туманида 14 август куни содир бўлган кучли портлаш натижасида 35 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар сони 102 кишига етди. Доғистонда 15 август мотам куни деб эълон қилинди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентда пулли парковкалар: улар нега керак ва қандай фойдаланиш мумкин?

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда