«Толибон» Афғонистондаги барча сиёсий партияларни тақиқлади
«Толибон» ҳокимиятга келишидан олдин Афғонистон Адлия вазирлигида 70 дан ортиқ катта ёки кичик сиёсий партиялар рўйхатга олинган эди.

Абдул Ҳаким Шараи / Фото: Tolo News
«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги барча сиёсий партияларнинг фаолияти шариатга зид эканини айтиб, уларни тақиқлади. «Толибон» ҳукуматидаги адлия вазири Абдул Ҳаким Шараи 17 август, пайшанба куни Кобулдаги матбуот анжуманида ушбу тақиқ ҳақида маълум қилди.
«Мамлакатда сиёсий партиялар фаолиятида шариат асослари йўқ. Улар миллий манфаатларга хизмат қилмайди, халқ эса уларни қадрламайди», - дея таъкидлади Абдул Ҳаким Шараи.
70 дан ортиқ йирик ва кичик сиёсий партиялар Афғонистон Адлия вазирлигида икки йил аввал, «Толибон» мамлакат устидан назоратни қайта қўлга киритгунга қадар рўйхатга олинган эди.
Айни пайтда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (UNAMA) ўтган ўн кун ичида мамлакатнинг олти вилоятида «Толибон» томонидан журналистлар қўлга олинганини эслатди. Миссия расмийларнинг сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳурмат қилиш мажбурияти ҳақида эслатди.
Афғонистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 180 поғонадан 152-ўринни эгаллайди.
Икки йил аввал, 2021 йил 15 августда Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келган эди. Толибон НАТО бошчилигидаги Халқаро хавфсизлик кучлари (ISAF) олиб чиқиб кетилганидан кейин бир неча ҳафта ичида бутун мамлакатни назорат остига олди.
«Афғонистон жамияти руҳий тушкунликка тушиб, чарчаган. Иқтисодиёт вайронага айланган. 20 миллиондан ортиқ одам қашшоқлик чегарасида яшаб, ҳаёт учун курашмоқда», - дейди журналист, Ariana телерадиокомпанияси собиқ раҳбари Хушал Асефи.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

15:39 / 29.06.2025
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди

16:35 / 28.06.2025
Покистонда худкуш-террорчи ҳужуми оқибатида 16 ҳарбий ҳалок бўлди

00:59 / 21.06.2025
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди

15:55 / 12.06.2025