Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Фото: Канада тарихидаги энг жиддий ўрмон ёнғинлари
Ҳукумат бутун шаҳарларни эвакуация қилмоқда ва фавқулодда ҳолат жорий этмоқда. Қуйида олов деворига энг яқин жойлашган Ғарбий Келоуна шаҳрида олинган суратлар.
Канада «ўз тарихидаги энг ёмон ўрмон ёнғинлари мавсуми»ни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда 19 август куни Канаданинг Британ Колумбияси провинцияси раҳбари Дэвид Эби маълум қилди — у шунингдек регионда фавқулодда ҳолат жорий этилишини ҳам айтган, чунки сўнгги 24 соатда вазият борган сари ёмонлашиб борган — ва яқин кунлар ичида янада ёмонлашиши мумкин. Минглаб кишилар аллақачон Ванкувердан шарқдаги аҳоли яшаш манзилларидан эвакуация қилинган — ва улар энди уйга қачон қайтиши номаълум. Яна ўн минглаб канадаликлар эвакуацияга тайёрланмоқда, расмийлар бир қанча шаҳарлар аҳолисини ҳалокат ҳудудидан олиб чиқишни режалаштирмоқда.
Ғарбий Келоунадаги Оканаган кўли устида ўрмон ёнғинлари ҳосил қилган тутун булути. Кўл соҳилида кўплаб бинолар ёниб кетган, улар қаторида 1970-йилларда қурилган ва қачонлардир давлатлар раҳбарлари, жумладан Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчер ҳамда Канада бош вазири Брайан Малруни қабул қилинган машҳур курорт ҳам бор.
Darryl Dyck / The Canadian Press / Scanpix / LETA
Ванкувердан 300 километр шарқда жойлашган Ғарбий Келоуна шаҳри узра тутун. Бу шаҳарда 36 мингга яқин киши яшайди
Reuters / Scanpix / LETA
18 август куни ҳукумат Ғарбий Келоунанинг айрим ҳудудларини эвакуация фармон чиқарди, шундан кейин минглаб канадаликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Jessica Smith / Reuters / Scanpix / LETA
Аланга Ғарбий Келоунага тобора яқинлашиб келмоқда
Dan Riedlhuber / Reuters / Scanpix / LETAҒарбий Келоунадаги уйлар устида ёнғин. Британ Колумбияси провинцияси фавқулодда ишлар вазири Боуинн Ма ўт ўчириш хизматида «ресурслар етарлича» эканини маълум қилди, аммо регион аҳолисини зарурат бўлганда эвакуацияга тайёр туришга чақирди.
Darryl Dyck / The Canadian Press / Scanpix / LETAҒарбий Келоуна. Эвакуация қўшни Келоунада ҳам олиб борилмоқда, Ғарбий Келоуна чеккасида жойлашган Оканаган кўли ортидаги бу шаҳар аҳолиси 150 минг киши атрофида. 17 август куни расмийлар Йеллоунайф шаҳрида 19 минг кишини эвакуация қилишга буйруқ берганди — бу Шимолий-Ғарбий ҳудудлар провинцияси маркази ҳисобланади.
Darryl Dyck / The Canadian Press / AP / Scanpix / LETAҒарбий Келоуна. Регионда 3,4 мингга яқин ўт ўчирувчилар ишламоқда, қўшни мамлакатлар, жумладан Мексика ва Коста-Рикадан ҳам ўнлаб қутқарувчилар ёрдамга келган.
Darryl Dyck / The Canadian Press / ZUMA Press / Scanpix / LETAПарамедиклар Келоунадаги кексалар уйида яшовчиларни эвакуация қилишга ёрдам бермоқда. Британ Колумбиясидаги боқувчисиз қолган кексалар яшовчи саккиз пансионатдан жами 700 киши хавфсиз жойга кўчирилган
Darryl Dyck / The Canadian Press / AP / Scanpix / LETAБритан Колумбияси провинциясида яшовчи Дэвид Купер шоссе ёқасида. Унинг машинаси эвакуация вақтида бузилиб қолган
Paige Taylor White / AFP / Scanpix / LETAЙеллоунайфдан эвакуация қилинган аҳоли вакиллари Эдмонтон халқаро аэропортида Канаданинг C-130 Hercules ҳарбий самолёти бортини тарк этмоқда. Келоунадаги халқаро аэропортлар устидаги ҳаво кенгликлари 18 август куни тонгда ёпилган ва ўрмон ёнғинларини ўчиришда қатнашаётган экипажларга жой бўшатиш мақсадида рейсларнинг кўп қисми бекор қилинган.
Andrej Ivanov / AFP / Scanpix / LETAБритан Колумбиясида авж олган ёнғинга «Макдугалл Крик» деб ном берилган — бу провинция шимолидаги дарё номидан олинган. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, ёнғин 10,5 минг гектар атрофидаги майдонни қамраб олган. Бу 14,7 мингта футбол майдони сиғадиган ҳудуддир.
Darren Hull / AFP / Scanpix / LETA