Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways бошқарувида тайинловлар амалга оширилди
Авиакомпания бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, Uzbekistan Airways авиакомпанияси бошқарувида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан:
- Саттаров Алишер Абдувохобович уч йил муддатга Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти бошқарув раисининг трансформация, молиявий ва рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
Фото: uzairways.com
- Икрамов Шахзод Илясович уч йил муддатга Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти бошқарув раисининг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосари;
- Ядгаров Шухратилло Шавкатович уч йил муддатга акциядорлик жамияти бошқарув раисининг Uzbekistan Airways тижорат ва туризм бўйича ўринбосари қилиб тайинланди.
Фото: uzairways.com
Қайд қилиш жоиз, Стратегик ислоҳотлар агентлиги Uzbekistan Airways акциядорлик жамиятининг овоз берувчи оддий акцияларига эга бўлган ягона акциядори ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026