Бош имом-хатиблар учун малака ошириш курслари бошланди
Бухородаги Мир Араб мадрасасида давом этаётган курсларда 200 дан ортиқ имом-хатибларга диний-маърифий ишларни жадаллаштириш, ёт ғояларга қарши тарғиботларни ташкил этиш, долзарб масалаларга раддия бериш ҳамда мунозара одоблари ўргатилмоқда.
Мусулмонлар идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, ўқув машғулотларида Ўзбекистондаги барча вилоятлар ҳамда туман-шаҳар бош имом-хатиблар қатнашмоқда. 22 август куни бошланган илк малака ошириш машғулотларда президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Даврон Мақсудовлар ҳам иштирок этди.
Маълум қилинишича, малака ошириш ўқувларидан мақсад диний-маърифий ишларни янада жадаллаштириш, ёшларни ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашга қаратилган тарғиботларни кенг кўламда ташкил этиш ҳамда бош имом-хатибларнинг фаолиятларини самарали олиб бориш экани қайд этилган.
Шунингдек, семинарлар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков имомларга долзарб масалаларга раддия бериш методологияси, мунозара одоблари ва яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш мавзуларида дарс машғулотларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024