Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қиймати 672,9 млн долларлик мева-сабзавотларни экспорт қилди
Бу кўрсаткич 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.
Фото: Kun.uz
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева-сабзавот экспорт қилди.
Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғизистон (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
2023 йил январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
14:31 / 03.12.2025
Марказий Европа аграр ҳабида ўзбек мева-сабзавотлари премиум сегментга чиқмоқда
14:40 / 28.10.2025
Статистика: 1,6 млн тонна мева-сабзавот хорижга жўнатилди
11:52 / 13.10.2025
Мева-сабзавотларга минимал экспорт нархлари бекор қилинади
12:36 / 10.10.2025