Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 фоизга ошган. Шу билан бирга, мева-сабзавот маҳсулотларининг жами экспортдаги улуши 5,9 фоизни ташкил этган.

Экспорт таркибида 31,3 минг тонна мева ва резаворлар, 36,7 минг тонна сабзавотлар, 9,4 минг тонна мош, 2,4 минг тонна ерёнғоқ ва ёнғоқлар ҳамда 26,8 минг тонна бошқа турдаги маҳсулотлар ўрин олган.

Мева-сабзавот экспорти ҳажмининг ўсиши Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ташқи бозорларда талаб ортиб бораётганидан далолат беради.