Метрода поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти 1,5 дақиқагача қисқартирилади
Янги интерваллар «тиғиз вақтлар»да жорий қилиниши кўзда тутилган.

Фото: Kun.uz
4 сентябрдан янги ўқув йили бошланади ва жамоат транспортига бўлган талаб ошади. Шу сабабли, «Тошкент метрополитени» поездлар ҳаракатидаги оралиқ вақтни қисқартиришни режалаштирмоқда.
Қайд қилинишича, метродан фойдаланишда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ички ресурслардан максимал даражада фойдаланган ҳолда вақт оралиқлари қисқартирилади. Жумладан, тиғиз вақтларда Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида эса 3-3,5 дақиқалик ҳамда Юнусобод йўналишида 5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Мавзуга оид

12:30
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти

10:48 / 26.02.2025
Хонанда Шаҳриёр гиёҳванд модда билан қўлга олингани рад этилди

10:28 / 01.02.2025
«Бундан фожиа ясамаслик керак» – Тошкентда силга чалинган мактаб ўқувчиси ҳолати ҳақида маълумот берилди

14:20 / 21.01.2025