20:04 / 24.08.2023
28970

«Насаф» «Пахтакор»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди

Бугун, 24 август куни Жиззахда Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги баҳсда «Пахтакор» ва «Насаф» ўзаро тўқнаш келди.

Фото: PFL

Ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпиони бўлган Тошкент жамоаси ва кубок эгасига айланган Қарши клуби ўртасидаги баҳс томошабоп ўтди. 

7-дақиқада Чераннинг узатмасидан кейин Банашак ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

65-дақиқада эса Станоевич голи эвазига камбэк уюштириб, «Насаф»га Суперкубокни келтирди – 2:1.

Шу тариқа, Қарши клуби ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

Ўзбекистон Суперкубоги.
«Пахтакор» – «Насаф» - 1:2

Бош ҳакам: Азиз Асимов
VAR: Ильгиз Танташев
Голлар: Пшемислав Банашак 7 – Ойбек Бозоров 42, Марко Станоевич 65.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (20.Ҳожимат Эркинов, 71), 10.Драган Черан, 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев, 30.Мэтю Стинворден, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Дилшод Саитов (17.Достонбек Ҳамдамов, 71), 88.Шаҳзод Азмиддинов.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдураҳматов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 19.Матеус Лима Круз (70.Жамбули Жигаури, 55), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сидиқов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов.

Top