Трамп ҳибсга олинди ва гаров эвазига қўйиб юборилди
Унинг қамоқхонадаги сурати эълон қилинди.
Жоржия штатида сайловларга аралашганликда айбланаётган АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Атланта қамоқхонаси полициясига таслим бўлди. Унинг қамоқхонада олинган фотосурати биринчи марта эълон қилинди.
Аввалроқ, Трамп адвокатлари 200 минг доллар гаров пули эвазига уни озодликда қолдиришга келишиб олганди. Шу сабабли, 20 дақиқа ўтгач, Трамп қўйиб юборилди.
Озодликда қолишнинг яна бир шарти: гувоҳлар ва судланувчилар билан мулоқот қилмаслик. Бундан ташқари, Трамп судда шахсан иштирок этиши керак, бу ҳақда олдинроқ огоҳлантирилган эди.
Аввалроқ Жоржия округи прокурори Фени Уиллис Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп иши бўйича суд жараёнини келаси йилнинг 4 март кунига белгилашни таклиф қилган эди. Трамп ва унинг иши бўйича бошқа гумонланувчилар сентябрь ойи бошида расман айблов қўйилиши учун судга келиши кутилмоқда, деди у.
Трамп ўзига нисбатан қўйилаётган барча айбловларни рад қилмоқда.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
18:44 / 19.11.2024