Ўзбекистон | 13:41 / 26.08.2023
8664
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти ярмидан кўпи IT хизматларига тўғри келади

IT соҳасидаги товар ва хизматлар экспорти 79 млн долларга етган.

2022 йилда АҚШга товарлар ва хизматлар экспорти 124,5 млн долларни ташкил қилган бўлса, шундан 79 млн долларлик хизмат IT соҳасига тўғри келади. Бу жами товарлар ва хизматларнинг 63 фоизига тенг. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, IT хизматларининг АҚШга экспорти бундан ҳам кўп.

«Аслида IT хизматларини АҚШга экспорти ундан ҳам кўп, чунки расмий статистика орқали ўтмасдан масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланаётганлар сони анчагина, шу жумладан фрилансерлар ҳам», деб ёзди вазир.

«EPAM каби катта аутсорсинг компанияларидан ташқари, АҚШдаги ватандошларимиз ҳам IT паркда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, қўшимча даромад топиши мумкин. Шунинг учун АҚШда юздан ортиқ ватандошлар иштирокидаги очиқ мулоқотда расман ишлаётган муваффақиятли экспортёрларимиз ўз тажрибалари билан бўлишдилар», деб қўшимча қилди у.

Мавзуга оид