Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Россияга «ғалла битими»ни муҳокама қилиш учун ташриф буюради
Туркия Анқара томонидан илгари сурилган ташаббуслар маълум натижалар беришига умид қилмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тез орада Сочига ташриф буюради, у ерда Россия томони билан ғалла битими муҳокама қилинади, деб хабар берди душанба куни Туркия ҳукмрон партияси матбуот котиби Омер Челик.
Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасидаги учрашув тез орада бўлиб ўтиши, саналар бўйича келишувлар борлигини маълум қилганди. Шунингдек, Эрдўғаннинг Россияга ташрифи 9-10 сентябр кунларига режалаштирилган ва Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган G20 саммити олдидан амалга оширилиши маълум қилинди.
«Яқин кунларда жаноб президент Сочига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу мавзу (ғалла битими) муҳокама қилиниши кутилмоқда. Жаноб президент бу ерда ташаббуслар билан чиқмоқда, ижобий натижаларга умид қиламиз», - деди Челик душанба куни брифингда.
«Ғалла йўлаги»нинг ёпилиши
Ғалла битимининг амал қилиши 2023 йил 18 июлда тўхтатилди. Шундан сўнг Москва Туркия, Украина ва БМТга «ғалла йўлаги»нинг узайтирилишига қарши эканлигини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин ушбу битимнинг Россияга нисбатан шартлари бажарилмаганини бир неча бор таъкидлади. Кремлга кўра, ғарб давлатлари ўз ваъдаларини бажармоқчи бўлмагани учун БМТнинг ғалла келишуви бўйича уринишлари ҳозирча муваффақиятсизликка учраган.
Россия президенти, шунингдек, ғарб Украина ғалласининг катта қисмини ўз мамлакатларига экспорт қилганига эътибор қаратди, аслида бу келишувнинг асосий мақсади - ғалла, озиқ-овқат ёрдамига жуда муҳтож бўлган мамлакатларга, шу жумладан Африкага уни етказиб бериш эди.
Ўтган якшанба, 20 август куни Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ғалла битимини қайта тиклаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқишни бошлагани хабар қилинди, бироқ манфаатдор томонлар техник делегациялари учрашувининг санаси ҳалигача маълум қилинмади.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026