Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўзгарди
Элмурод Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири этиб тайинланди.
У 2020 йилнинг март ойидан буён Қорақалпоғистон Адлия вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Сайлаубай Мамбеткадиров ўрнини эгаллади.
Элмурод Турсунов 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида туғилган. 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини 2006—2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007—2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Тайинловга қадар 2022 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
17:45 / 18.02.2026
Ўта оғир жиноятларни ҳакамлар ҳайъати иштирокида кўриб чиқиш йўлга қўйилади
18:46 / 08.09.2025
Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
13:37 / 03.09.2025