Ярага тушган инфекцияни аниқлайдиган телефон камераси тақдим қилинди
Чўнтакка сиғгулик катталикда ясалган Swift Ray 1 камераси, смартфонларга ўрнатилади. Камера Swift Medical’s Skin ва Wound app дастурлари билан боғланиб, ярадаги инфекцияларни аниқлашга киришади.
Канадалик тадқиқотчилар Swift Ray 1 номи берилган тиббий камерани синаб кўришди. У ҳиперспектрал тасвирларни олишга мослаштирилган. Ҳиперспектрал тасвир тўқималарининг физиологияси, морфологияси ва таркиби ҳақида диагностик маълумотларни тўплайди.
66 бемор яраси текширилганда, камера уларнинг 20 тасини яллиғланмаган, 26 тасини яллиғланган ва 20 тасини инфекцияланган деб кўрсатган. Натижалар таҳлил қилинганда, қурилма умумий ҳисобда 74 фоиз аниқликда 3 турдаги ярани аниқлай олган.
Яраларни аниқлаш учун Swift Ray 1 қурилмаси яқин ва узоқ тўлқинли инфрақизил датчиклар, бинафша рангли ёруғлик манбалари ва кўринадиган диапазондаги LEDʼлар билан жиҳозланган. Ва у ёруғлик, инфрақизил термография ҳамда бактериал люминесцент тасвирларни олиш имконини беради. Қурилма, шунингдек, Swift Medical’s Skin ва Wound иловаси билан бирлаштирилган ҳамда бу яра майдони ва ҳароратини аниқ ўлчайди.
Олдин тиббий даражадаги фотосуратларни, инфрақизил термография тасвирларини (тана иссиқлигини ўлчайдиган) ва бинафша нур ёрдамида бактерияларни кўрсатадиган тасвирларни олган кичик қурилмалар инфекция ҳақида етарли маълумот бермаган.
Янги қурилма эса бир нечта қиммат қурилмаларни талаб қилмай, инфекция ҳақида маълумот тўплайди. Тадқиқотчилар бу бошланғич лойиҳа экани ва унинг мукаммалроқ шакллари ишлаб чиқилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
18:21 / 18.10.2024
Микроблар антисептиклар билан озиқланишни ўрганиб олди — тадқиқот
15:28 / 07.10.2024