Ўзбекистон | 08:17 / 30.08.2023
2142
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Британия меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларини кенгайтиради

ТИВда Буюк Британия элчиси билан ўзаро икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ойбек Шахавдиновнинг Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, бўлажак қўшма тадбирлар, шунингдек, икки давлат ўртасида ишлаб чиқилаётган келишувлар муҳокама қилинди.

Ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-ҳуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар турли соҳаларда, хусусан, меҳнат миграцияси, иқлим ўзгаришига қарши кураш, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш мажбуриятини тасдиқладилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид