Жаҳон | 13:05 / 31.08.2023
8492
2 дақиқада ўқилади

АҚШ суверен давлатлар учун мўлжалланган фондидан Тайванга ёрдам беради

Вашингтон Тайванга илк бор Foreign Military Financing дастури орқали ҳарбий ёрдам бермоқда. Ушбу маблағлар Тайванга Хитой томонидан ҳарбий тажовуз юз берган тақдирда ўз мудофаасини кучайтиришга имкон яратиши керак.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти илк бор Тайванга Foreign Military Financing (FMF) дастури доирасида ҳарбий ёрдам кўрсатади, у орқали маблағлар одатда суверен давлатларга ажратилади, деб хабар берди Reuters 30 август, чоршанба куни кечқурун Оқ уйнинг АҚШ Конгрессига мурожаати нусхасига таяниб.

Мурожаатда айтилишича, АҚШ Давлат департаменти биргаликда мудофаа қобилияти ва денгиз хавфсизлигини таъминлаш орқали Тайванга ўзини ўзи мудофаа қилишни кучайтиришга ёрдам бериш учун 80 миллион доллар ажратади. Давлат департаменти вакили мактубнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Шу билан бирга, у Тайванга FMF каналлари орқали ёрдам кўрсатиш қарори ҳеч қандай ҳолатда АҚШ сиёсатининг ўзгаришини англатмаслигини таъкидлади. 

Хитой Тайванни ўзининг исёнкор провинцияси деб билади

Айни пайтда, экспертлар таъкидлашича, Вашингтоннинг бу ҳаракатлари, шубҳасиз, Тайванни ўзининг исёнкор провинцияси деб ҳисоблайдиган ҳамда Вашингтон ва Тайбэйдаги маъмуриятлар ўртасидаги «расмий алмашинув» орқали бу оролни мустақил давлат сифатида тан олмаслик тўғрисида огоҳлантираётган Хитойни ғазаблантиради. Тайван Хитойнинг ўз ҳудуди устидан суверенитетини тан олишдан бош тортмоқда. 

Аввалроқ, июн ойининг охирида Қўшма Штатлар Тайванга 440 миллион долларлик ўқ-дорилар ва ҳарбий қисмларни етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид