Ўзбекистон | 18:28 / 31.08.2023
7039
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Хивада Халқаро автомобил конференцияси ўтказилади 

Анжуманда автомобил транспортининг барқарор ривожланиши масалалари муҳокама этилади. 

Фото: Getty Images

2023 йил 13–14 сентябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарида Халқаро автомобил конференцияси ўтказилади. 

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, анжуман «Халқаро автомобил транспорти: барқарор ривожланиш ва фаровонлик сари» мавзусида бўлиб ўтади. 

Тадбир Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи ва Ўзбекистон халқаро ташувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда. 

Конференцияда 11 та халқаро ташкилот ҳамда 29 та мамлакатдан 93 та хорижий делегация вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. 

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид