Ўзбекистон | 07:39 / 05.09.2023
5466
1 дақиқада ўқилади

Бухоро Аркида археологик истироҳат боғи ташкил этилиши мумкин

Арк қалъасининг вайрон қилинган қисмида археологик истироҳат боғини барпо этишга доир масалалар археолог ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда муҳокама қилинди. 

Фото: Маданий мерос бошқармаси

Бухоронинг тарихий марказида маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан сайёҳлик йўналишида самарали фойдаланишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Маданий мерос бошқармаси, Самарқанд Археология институтининг Бухоро вилояти филиали, Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг мутахассислари томонидан Арк қалъасининг сайёр ўрганиш ишлари ўтказилди.

Йиллар давомида турли таъсирлар натижасида Арк қалъасининг вайрон қилинган қисмида археологик истироҳат боғини барпо этишга доир масалалар тажрибали археолог ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда муҳокама қилинди. 

Фото: Маданий мерос бошқармаси 

Ҳозирда етакчи тадқиқотчилар мазкур тарихий ёдгорликни келгусида сайёҳлар учун янада қулай масканга айлантириш, чуқур илмий изланишларни давом эттириш ҳамда кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш юзасидан мунозаралар олиб бормоқда.

Мавзуга оид