Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуанчжоудан Тошкент ёки Самарқандга тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади
Гуанчжоу шаҳрида Жанубий Хитойдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги бош консуллиги ходимлари Гуандун провинцияси Маданият ва туризм департаменти директорининг ўринбосари Занг Йимин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Томонлар бугунги кунда Хитойнинг Сиан, Пекин, Чэнду ва Урумчи шаҳарларидан Тошкентга ҳафтасига 12 та ҳаво қатновлари амалга оширилаётганлиги юқори баҳолади. Гуанчжоу шаҳридан Тошкент ёки Самарқанд шаҳарларига тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш икки томон учун ҳам янада манфаатли бўлиши қайд этилди.
Хитой вакили жорий йилнинг 15-17 сентябр кунлари Гуанчжоу шаҳрида ўтказиладиган Хитой халқаро туризм индустрияси кўргазмасига Ўзбекистон Туризм қўмитаси раҳбариятини ва мамлакат туркомпанияларини таклиф қилди. Ўз навбатида, Хитой томони 15-17 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасига таклиф қилинди.
Мулоқот сўнггида томонлар хитойлик туристларни мамлакатга ташрифларини кўпайтириш мақсадида жойларда тадбирлар ўтказиш, Silk Road брендини Жанубий Хитой ҳудудида кенг тарғиб қилиш, санъат асарлари тақдимотини ўтказиш ва Гуанчжоу марказий кутубхонасида ўзбек тилидаги китоблар бурчагини очишга келишиб олди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026