Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатор М.Танка номидаги Беларус давлат педагогика университетида (БПДУ) таълим вазири А.Иванец ва олий таълим муассасаси ректори А.Жук билан мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида таълим йўналишида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига эътибор қаратилди.
Жумладан, педагогик кадрларни тайёрлаш, ҳамкорликда таълим жараёнларини ташкил этиш методологиясини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Олий таълим муассасалари билан талабалар ва профессорлар академик алмашинуви ҳамкорликнинг самарали усулларидан бири эканлиги таъкидланди.

БПДУ ректори A.Жук Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ниятида эканини маълум қилди.

Мулоқот якунида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:55
Минск Россияга сафарлар бўйича огоҳлантириш берди
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
21:40 / 24.06.2026