Жаҳон банки Қирғизистондаги йирик лойиҳаларни молиялаштиришга тайёр
Жаҳон банкининг Қирғизистондаги ваколатхонаси раҳбари Навид Накви Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров билан учрашди.
Жаҳон банки Қирғизистоннинг энергетика, тоза сув, ирригация ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик лойиҳаларини молиялаштиришга тайёр.
Бу ҳақда Жаҳон банкининг Қирғизистондаги ваколатхонаси раҳбари Навид Накви Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров билан Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида томонлар Жаҳон банкининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича янги ҳадли дастури, Қирғизистон ва Жаҳон банки ўртасидаги келишувлар, энергетика саноатини ривожлантириш ва Digital CASA лойиҳасини муҳокама қилган.
Оқилбек Жапаров Жаҳон банки Қирғизистоннинг мослашувчан молиялаштириш, техник ва экспертлик кўмаги, ривожланишнинг барча асосий йўналишларида муҳим ёрдам кўрсатиш бўйича ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:27 / 06.11.2024