Ўзбекистон | 10:53 / 06.09.2023
7653
1 дақиқада ўқилади

Кореяда ўзбекистонликларнинг 148 минг доллар пули ундириб берилди

Корея Республикасида Ўзбекистон фуқароларининг 148 минг доллар пуллари ундириб берилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

2023 йилнинг август ойида 7 нафар ўзбекистонлик фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонасига мурожаат қилган.

Ваколатхона вакиллари томонидан мурожаат асосида Ўзбекистон фуқароларининг 40 149 589 корейс вони (30 307 АҚШ доллари) ойлик иш ҳақи ва суғурта маблағларини олишда амалий ёрдам кўрсатилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида ваколатхона томонидан юридик ташкилотлар билан ҳамкорликда Кореяда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларнинг жами 148 032 АҚШ доллари миқдоридаги суғурта, компенсация ҳамда ойлик иш ҳақи маблағлари ундириб берилишига кўмаклашилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид