Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Самарқанддан Зоминга ҳар куни саёҳат қилинг!
Фото: Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways Тошкент – Зомин – Самарқанд ва Самарқанд – Зомин – Тошкент йўналишлари бўйича кунлик парвозларни амалга оширишни бошлади.
2023 йил 7 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways янги маҳаллий йўналиш – Тошкент ва Самарқанддан Зоминга ва ортга қайтувчи мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни янги ҳудудий аэропортнинг очилиши муносабати билан миллий авиаташувчи томонидан Зоминга янги рейсларни амалга ошириш имкони пайдо бўлди.

Тошкент ва Самарқанддан Зоминга авиақатновлар ҳар куни қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- • Тошкентдан жўнаб кетиш 8:30 да, Зоминга етиб келиш 9:05 да
- • Зоминдан жўнаб кетиш 9:35 да, Самарқандга етиб келиш 10:20 да
- • Самарқанддан жўнаб кетиш 11:20 да, Зоминга етиб келиш 12:05 да
- • Зоминдан жўнаб кетиш 12:35 да, Тошкентга етиб келиш 13:10 да
Бир томонлама авиачипталар нархи 105 000 сўмдан бошланади ва авиачипталарни www.uziarways.com расмий сайти, UzAirways иловаси орқали ёки Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин.
Зоминга мунтазам парвозлар Uzbekistan Airways'нинг янгиланган ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган ички авиация тармоғини ривожлантиришнинг яна бир босқичидир. Ушбу мақсадлар учун авиакомпания ҳар хил турдаги учиш-қўниш йўлакларига қўна оладиган LET L-410 русумли иккита ҳаво кемасини сотиб олди. Uzbekistan Airways яқин келажакда Ўзбекистоннинг Сўх, Сариосиё ва Зарафшон каби шаҳарларига мунтазам рейслар очишни мақсад қилган.
Реклама
Мавзуга оид
18:08 / 24.12.2025
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади
17:00 / 18.12.2025
Uzbekistan Airways билан учувчилик карьерангизни бошланг
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
15:42 / 22.11.2025