Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аҳоли саломатлиги–2030» миллий стратегияси ишлаб чиқилади
Стратегияга фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш каби вазифалар киритилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йил якунига қадар илғор хорижий тажриба асосида қуйидагиларга асосий эътиборни қаратган ҳолда «Аҳоли саломатлиги – 2030» миллий стратегияси ишлаб чиқади. Бу ҳақда президентнинг «Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Дастурни амалга оширишда халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компаниялари жалб қилинади. Бунда вазирликка қуйидаги вазифалар юклатилади:
– аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария хизматини унга янада яқинлаштириш;
– фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш;
– оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш;
– ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш;
– соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш;
– замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш;
– кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш;
– хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
– тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
– фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш.
Мавзуга оид
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026
Трамп тиббий кўрикдан ўтди: унга озиш тавсия қилинди
21:07 / 11.05.2026