Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эътиқод масаласида ҳам, амалда ҳам ҳаддимизни билишимиз лозим» - муфтий
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин домла Холиқназаров диний масалаларда «ҳаддидан ошаётган» инсонларга мурожаат қилди.
«Айримлар «тилло тиш қўйган ёки тишларига пломба қилган одамларни орқасидан намоз ўқиб бўлмайди», деган гапларни ҳам гапиряпти. Улардан ҳужжат ёки далил сўрасангиз, йўқ.
Ҳаждан ёки Умрадан келган одамларни ортиқча даражада улуғлашлик – бу ҳам ҳаддидан ошиш. Километрлаб оёғи остига пойандоз солишлик, ёш болаларни олиб келиб оғзига тупуртириш ва бошқалар – ҳаддидан ошишлик. Бундай нарса қилинмайди. Аллоҳни байтидан келган бўлса, зиёратини қилиб, дуосини олади, бундан ортиғи йўқ.
Ҳозир ота-онани ҳурмат қилишда ҳам ҳаддидан ошишлик бор экан. Ижтимоий тармоқларда кўряпмиз, бир одам онасининг оёғини ювиб, сувини ичяпти. Динимиз бунга буюрмаган. Ота-онани ҳурмат қилиш дегани, оёғини ювиб, сувини ичишлик эмас, ота-онани ҳурмат қилиш дегани Каъбанинг олдига олиб бориб, бутун дунёга кўрсатиб, ҳамманинг олдида оёғини ўпиш эмас.
Мавзуга оид
20:53 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев Маккадаги ўзбекистонлик ҳожиларни Қурбон ҳайити билан табриклади
20:31 / 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
08:52 / 01.03.2025
Диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмайди
21:45 / 28.02.2025