Жаҳон | 21:30 / 09.09.2023
37732
3 дақиқада ўқилади

«Қизил шаҳар» қулади. Марокашдаги зилзила оқибатлари суратларда

Марокашнинг марказий қисмидаги Юқори Атлас тоғлари ҳудудида 9 сентябрга ўтар кечаси 7,2 магнитудали зилзила рўй бериб, олти провинцияга зарар етказди.

REUTERS/Abdelhak Balhaki
REUTERS/Abdelhak Balhaki
Амизмиз ва Уирген оралиғидаги ҳудудда қулаган уй. REUTERS/Ahmed El Jechtimi
REUTERS/Abdelhak Balhaki

Сўнгги маълумотларга кўра, икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, икки мингдан ортиқ киши яраланган. Зилзила эпимарказига энг яқин жойлашган Марракиш шаҳрида турар жой бинолари ва бошқа бинолар қулаган. Уларнинг бир қисми ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Эски шаҳар ҳудудида жойлашганди.

Баррима масжиди минораси вайрон бўлди. Марракишдаги энг йирик ва энг кўҳна масжид бўлган Ал-Қутубия масжиди ҳам қисман шикастланган. Фото: REUTERS
Марракишнинг тарихий қисми (Мадина) 1985 йилда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. Уни сомонли лойдан қурилган биноларнинг қизғиш туси туфайли «қизил шаҳар» деб ҳам аташган. Ҳозирча шаҳарнинг қанча қисми бутунлай йўқ бўлгани аниқ эмас, аммо тарихчилар ҳар қандай зарарнинг ўрнини қоплаб бўлмаслигини айтишмоқда. Марракишга тахминан 1060 йилда асос солинганди. Фото: AFP
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Марракишнинг Эски шаҳар қисмидаги вайронгарчилик
Abdelhak Balhaki / Reuters / Scanpix / LETA
Эски шаҳар аҳолиси харобалар оралаб ўз уйларини тарк этиш жараёни
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Марракишнинг Эски шаҳар ҳудудида қулаб тушган бино
AFP / Scanpix / LETA
Расмийларга кўра, Ал-Хауз, Уарзазат, Азилал, Чичауа ва Тарудант шаҳарларида ҳам вайронгарчиликлар кузатилган. Бу ҳудудларда ҳам ўнлаб жасадлар топилган. Кўплаб оилалар ҳамон ўзларининг чекка ҳудудлардаги қариндошларининг тақдиридан бехабар. Фото: AFP
Марракишлик аёл ўзининг вайрон бўлган уйи олдида йиғламоқда
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Jalal Morchidi / EPA / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Ал-Хауз провинциясида Мулай Брахим шаҳрида харобалар остидан омон қолганларни қидирмоқда
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Abdelhak Balhaki / Reuters / Scanpix / LETA
Abdelhak Balhaki / Reuters / Scanpix / LETA
Мулай Брахимдаги масжиднинг шикастланган минораси
Mosa ab Elshamy / AP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар зилзила вақтида устига бинолар қулаб тушган автомобиллар ичидан ҳам бир неча жасад топишган

Марракиш аҳолиси зилзиладан кейин шаҳардаги майдонлардан бирида
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид