18:50 / 09.09.2023
6305

Сенат қўмитаси ташаббуси билан ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди

Тошкент шаҳридаги ноқонуний чиқиндихона бартараф этилиб, ҳудуд тартибга келтирилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 49-оилавий поликлиника ёнида чиқиндилар тўпланаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Масала Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси экспертлар гуруҳи аъзолари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари томонидан ўрганилди.

Қайд қилинишича, хабарда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган ва Юнусобод тумани ободонлаштириш бошқармаси автотураргоҳи ҳудудида чиқиндилар ноқонуний равишда жойлаштирилгани аниқланган.

Масъуллар томонидан ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича амалий чоралар кўрилган. Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилгани айтилмоқда.

Top