Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Road to Relief ҳуманитар ташкилоти кўнгиллилари ҳалок бўлди
Бахмутга кетаётганда кўнгиллилар бўлган машина ўққа тутилган. Икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатлар билан касалхонада.
Донецк вилоятида Road to Relief ҳуманитар ташкилоти кўнгиллилари Россия томонидан ўққа тутилди, натижада икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Road to Relief 10 сентябр, якшанба куни Instagram’да.
Кўнгиллилар 10 сентябр куни эрталаб Славянскдан Бахмут томон йўл олган. Машинада тўрт киши бўлган. «Улар Часов Яр орқали кетаётганда, машинага ҳужум қилинди. Тўғридан тўғри нишонга олиш натижасида машина ағдарилиб, ёниб кетди», - дейилади ташкилот хабарида.
Натижада канадалик кўнгилли Энтони Игнат ва испаниялик кўнгилли Эмма Игуал вафот этди. Унинг ўлимини Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес тасдиқлади, деб ёзади El Mundo газетаси. Германия ва Швециядан келган кўнгиллилар Рубен Мавиc ва Йохан Матиас Тир оғир жароҳатлар олди. Улар ҳозир касалхонада.
Road to Relief 2022 йил март ойида Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кўп ўтмай ташкил этилган. Кўнгиллилар фронт чизиғида жойлашган Украина аҳоли пунктлари аҳолисига ҳуманитар ёрдам кўрсатиш ва одамларни жанговар зонадан эвакуация қилиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026