Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойида иккиламчи бозорда автомобиллар савдоси бироз пасайди
Ой давомида 97,5 мингта енгил автомобиллар сотилиб, ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга пасайган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозорида август ойи якунлари бўйича шарҳ тақдим этди.
Ўзбекистон автомобил бозорида барқарор ўсиш давом этмоқда. Ой давомида сотувлар 2,4 фоизга ўсган ва энг сезиларли ўсиш электромобиллар иккиламчи бозорида қайд этилган.
Август ойида жами 37,7 мингта янги енгил автомобиллар сотилиб, автомобил сотуви ўтган ойга нисбатан фоизга ўсган. Ўтган йилнинг август ойига нисбатан бирламчи енгил автомобиллар бозорида ўсиш 2 баравардан кўпроқни ташкил этди.
Иккиламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси бироз пасайди. Ой давомида 97,5 мингта енгил автомобиллар сотилиб, ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга пасайган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг август ойига нисбатан сотув миқдори 7 фоизга ўсган.
Август ойида енгил электромобиллар сотуви 3,7 мингтадан ошиб, июл ойига нисбатан 38 фоизга кўпайган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электромобиллар сотуви 5 бараварга ошган.
Мавзуга оид
08:18 / 24.06.2026
2026 йилнинг энг ишончли автомобил брендлари маълум қилинди
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
14:22 / 12.06.2026