Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КМТА: Путин Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашишга рози бўлди
Россия президенти Владимир Путин КХДРга ташриф буюриш «таклифини мамнуният билан қабул қилди», дея хабар бермоқда Шимолий Корея агентлиги.
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг «қулай вақтда» КХДРга ташриф буюриш таклифини қабул қилди. «Путин таклифни мамнуният билан қабул қилди ҳамда Россия ва КХДР ўртасидаги дўстлик тарихи ва анъаналарини сўзсиз давом эттириш истагини тасдиқлади», — деб хабар берди КМТА давлат ахборот агентлиги 14 сентябр, пайшанбага ўтар кечаси.
Путин ва Ким Чен Ин 13 сентябр куни Россиянинг Узоқ Шарқидаги «Восточний» космодромида учрашди. Ким Россия президентини у билан расмий кечки овқат пайтида Шимолий Кореяга ташриф буюришга таклиф қилди. Бунгача улар «Восточний» космодромини кўздан кечириш чоғида мулоқот қилган, шундан сўнг аввалига делегациялар иштирокида, сўнгра юзма-юз музокаралар ўтказган.
Чоршанба куни эрталаб Путин матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг Россия президентининг Пхенянга эҳтимолий ташрифи ҳақидаги саволига жавобан, «ҳозирча бундай режалар йўқ», деди.
Мавзуга оид
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026