ОТБ Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун пул ажратади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар пул ажратади. Маблағлар саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Инсон ресурсларини ривожлантириш сектори раҳбари Аяко Инагаки бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги ташаббусларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилган.
Шунингдек, “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 млн доллар миқдоридаги битим ижросини амалга ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.


“Мазкур лойиҳа қурилиш, тўқимачилик ва тикувчилик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, агробизнес ва озиқ-овқат саноати, техника ва ускуналарга хизмат кўрсатиш каби тармоқларда малакали ишчи кучи сифатида инсон ресурсларини ривожлантиради”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 125 млн доллар қарз бериши хабар қилинганди. Ушбу маблағлар еттита вилоят: Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкентдаги умумий узунлиги 359 км бўлган 12та электр узатиш линияларини қайта таъминлаш, шунингдек, Файзобод, Обиҳаёт, Зафар ва Зарафшондаги 220 киловолтли тўртта кичик станцияни реконструкция қилиш учун ишлатилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган бўлиб, ўшандан бери банк мамлакатга 11 миллиард доллар яқин миқдорида қарз, грант ва техник кўмак ажратган.
Мавзуга оид

08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади

14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади

15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди

21:15 / 08.10.2024