Фарғонада тиланчилик қилаётган болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди
Фарғона шаҳрида фарзанди билан тиланчилик қилаётган аёлни тепиб, машинага ўтиришга мажбурлаган ППХ ходими ишдан бўшатилди. Вилоят ИИБ аёл «фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлгани»ни қайд этган.
Фарғона вилоятида аёл кишини хизмат автомобилига ўтқазишда ортиқча қўполлик ишлатган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви натижалари маълум қилинди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, ходим лавозимидан бўшатилган.
Қайд этилишича, воқеа 18 сентябр куни пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳри Ислом Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтда содир бўлган.
«Видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётгани учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўралган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБга олиб кетмоқчи бўлганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган», — дейилади ИИБ хабарида.
Бошқарма ходимнинг кейинги хатти-ҳаракатлари «жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлгани»ни таъкидлади.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, «касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган» ППХ ходими лавозимидан бўшатилди.
Вилоят ИИБ барча шахсий таркиби юқоридаги каби ҳаракатларни содир этмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s
Иқтисодиёт | 22:42
-
ОАВ: Исроил зарбалари оқибатида Теҳронда 78 киши ҳалок бўлиб, 300 дан ортиқ киши яраланди
Жаҳон | 22:36
-
Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди
Жамият | 22:20
-
Кўр-кўрона тергов ва прокурорнинг ёлғони: Олмазорда аёл камида 80 кундан бери асоссиз ҳибсда ўтирибди
Жамият | 22:03
Мавзуга оид

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

17:31 / 24.05.2025
Янги ҳаётга қадам: сўнгги қўнғироқдан репортаж

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

19:58 / 21.05.2025