Зеленский БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди
Зеленский Ню-Йоркда БМТ майдончаларида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этади ва бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Вашингтонда Жо Байден ва Конгресс раҳбарлари билан музокаралар режалаштирилган.
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШга келди. 18 сентябр, душанба куни кечқурун Ню-Йоркка етиб боргач, у оғир яраланган Украина аскарлари даволанаётган ва реабилитация қилинаётган Статен-Айленд университети ҳоспиталига ташриф буюрди. Украина Қуролли кучларининг оёқ-қўлидан айрилган тўққиз нафар ҳарбий хизматчисига ушбу шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Зеленский шифокорлар ва ҳарбийлар билан суҳбатлашди. «Душманни мағлуб этиш учун сизларни кутамиз. Тезроқ соғайиб кетинглар, қайтинглар, биз ғалаба қозонамиз», деди у украиналикларга. Зеленский Telegram’да ҳарбийларга давлат мукофотларини топширгани ва «украиналикларнинг қатъийлиги ва умумий ғалаба ҳақида ўта муҳим сўзларни эшитганини» ёзган. «Йигитларимизга жароҳатларидан фориғ бўлишда ёрдам бераётган шифокорлар жамоасига раҳмат», — дея қўшимча қилди у.
Зеленский БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди
Зеленский 19 сентябр куни БМТ Бош ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлайди. Бундан ташқари, унинг БМТда ўтказиладиган бошқа қатор тадбирларда, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадлари саммити ва Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган. Бошқа нарсалар қаторида, «муҳим икки томонлама учрашувлар режалаштирилган», деди Украина президенти. Хусусан, Бразилия президенти Лула да Силва, шунингдек, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан музокаралар режалари ҳақида маълум.
«Давлатнинг ҳудудий яхлитлиги барча асосий халқаро ҳужжатларнинг, хусусан, БМТ Низомининг асосий тамойилидир. Уни вайрон қилинган тўлиқ қувватига қайтариш, БМТнинг тажовуз олдини олиш қобилиятини ошириш зарур. Украина бу борада БМТ аъзоларига аниқ таклиф билан чиқади», — дея таъкидлади Зеленский БМТ минбаридан нима ҳақида гапиришига аниқлик киритиб.
Кейинроқ Украина раҳбари Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден, Конгресс палаталари ва партиялар раҳбарлари, шунингдек, АҚШ ҳарбий раҳбарияти билан учрашади. Америка бизнес вакиллари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган. «Озодлик ва мустақиллик учун курашимизни қўллаб-қувватлаган АҚШ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман», — деди Зеленский. Бу унинг Украина уруши бошланганидан бери АҚШга иккинчи ташрифидир. У охирги марта Вашингтонга 2022 йил декабр ойида ташриф буюрган. Жо Байден феврал ойида Киевга борган эди.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
14:30 / 09.11.2024